Россия давлати рус денгизчиларини нажот бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирди
(last modified Sat, 15 Jun 2019 07:07:31 GMT )
июн 15, 2019 12:07 Asia/Tashkent
  • Россия давлати рус денгизчиларини нажот бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирди

Россия ТИВ-и Уммон денгизида зарар кўрган иккита нефт танкеридаги рус денгизчиларини нажот бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида, рус денгизчиларини портлаш юз берган нефт танкерлардан қутқаргани учун Эрон давлатига миннатдорчилик билдириб, Уммон денгизидагпи иккита нефт танкерига уюштирилган ҳужумни кескин қоралади.

Россия ТИВ-и шунингдек, Форс Кўрфази минтақасида вазиятни таранглашиб бораётганини олдини олиш учун музокараларни ўтказиш зарурлигини таъкидлаб,   халқаро миқёсида мустақил ўрганишлардан олдин бу ҳодисада бошқаларни айблаш муамкин эмас, деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Уммон денгизида ҳаракат қилаётган иккита нефт танкерига ҳужум уюштирилди.

Ҳодиса ортидан нефт танкерларида ёнғин юз берди. Эроннинг портлар ва денгизчилик ташкилоти нажот ва қидирув бўлинмалари зарар кўрган икки танкердаги хизматчилар ва ишчилари нажот беришга мувафақ бўлдилар.

 

Ёрлиқ