Толибон гуруҳи АҚШ Афғонистондан ҳарбий кучларини чиқариш қарорига келганини иддао қилди
Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий идораси наттоғи АҚШ давлатини Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий кучларини чиқариш шартини қабул қилган деб маълум этди.
Кеча Толибон гуруҳи идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин, Қатарда АҚШ намояндалари билан музокаралар борасида Твиттер саҳифасида ёзган хабарида, АҚШ давлати барча ҳарбий кучларини Афғонистондан чиқариш шартини қабул этган деб иддао қилди.
Толибон гуруҳи наттоғи, АҚШ давлати шунингдек Афғонистон келажакига аралашмасликка ваъда берган деб, қўшимча қилди.
Олдинроқ Толибон гуруҳи Афқғонистондан АҚШ ҳарбий кучлари чиқарилшанидан кейин айфонлар ўртасидаги музокараларни қайта тиклашни олқишлашишини эълонт этганди.
АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокараларнинг 7 - чи босқичи ҳам Қатарда ўтказилиши кутилмоқда. Аммо ҳозиргача ўтказилган музокараларнинг 6 та босқичи натижасиз қолган.