Россия Суриядаги оташкесим ҳақида Американи пинҳона иш тутишда айблади
(last modified Wed, 14 Sep 2016 12:45:12 GMT )
сентябр 14, 2016 17:45 Asia/Tashkent
  • Россия Суриядаги оташкесим ҳақида Американи пинҳона иш тутишда айблади

Россия ташқи ишлар вазири Суриядаги оташкесим ҳақида Американи пинҳона иш тутишда ва ушбу масала юзасидан муҳим мавзуларни тақдим этмаётганликда айблади

Россия ташқи ишлар вазири Суриядаги оташкесим ҳақида муҳим ва жиддий мавзуларни ойдинлаштиришни таъкидлаш билан, Американи пинҳона иш тутишда ва ушбу масала юзасидан муҳим мавзуларни тақдим этмаётганликда айблади. Спутник агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича маълумотлар тафсилотларини нашр этмаслиги ортидан, ушбу мамлакат оммавий ахборот воситалари Суриянинг келажаги хусусида кўплаб саволлар беришларига сабаб бўлди. Ҳолбуки Россия томони бу ҳақда бирон бир яширадиган нарсаси йўқ. Шу билан бирга, Сергей Лавров сешанба куни Вашингтон раҳбарларидан эришилган дипломатик келишувни янада шаффоф бўлиши учун ушбу мавзуни кенг омма ихтиёрига тақдим этиб умумий эълон қилиш билан бошқаларни ҳам ушбу ишдан хабардор қилишни сўраган эди. Ўтган душанба кунида Сурияда оташкесимни ижро этиш учун эришилган битимга 48 соат ўтганидан кейин ва Вашингтон томонидан келишув тафсилотларининг очиқланмаганлиги боис, АҚШ оммавий ахборот воситалари Суриянинг келажаги бўйича мавҳум ҳолатга тушиб қолишди.