Пхеньянда Хитой ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
июн 20, 2019 16:58 Asia/Tashkent
Хитой президенти Пхеньянга уюштирган сафарида Шимолий Корея раҳбари билан учрашиб мулоқот қилди.
Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Шимолий Корея раҳбари Ким Чин Ин Пхеньянда Хитой президенти Ши Цзин Пин билан мулоқот ўтказди.
Синхуа ахборот агентлиги бу учрашув тафсилотларига ишора этмаган, аммо олдинроқ икки мамлакат раҳбарлари Корея ярим оролида тинчлик ўрнатиш учун саъй ҳаракатлари юзасидан фикр алмашишлари айтилганди.
Хитой президенти Шимолий Корея раҳбарининг даъвати билан бу мамлакатга сафар қилган.