Трамп: Эртага Эронга қарши янги санкциялар жорий этилади
(last modified Sun, 23 Jun 2019 10:08:54 GMT )
июн 23, 2019 15:08 Asia/Tashkent
  • Трамп: Эртага Эронга қарши янги санкциялар жорий этилади

АҚШ президенти Вашинтон давлатини эртага душанба куни Эрон ислом жумҳуриятига қарши янги санкциялар қўллашини маълум қилди.

Кеча Дональд Трамп Твиттер саҳифасида,  янги санкциялар Эрон давлатини ядровий қуролга эга бўлишини қийинлаштиради деб изоҳлади.

Кеча АҚШ президенти шунингдек, Вашингтон давлати  Эронга қарши босимларни кучайтириши билан Теҳроннинг ядровий қуролга қўл топишини олдини олишга ҳаракат қилмоқда деб  иддао қилди.

Трампнинг бундай кулгули иддаолари шу ҳолдадиркки, Халқаро атом энергияси ташкилоти ҳозиргача тарқатган 15 ҳисоботида Эрон ядровий фаолиятини осойишта мақсадга қаратилганини ва Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувга риоя қилишини эълон этган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трапм ўтган йилнинг май ойида бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиққан.

 

Ёрлиқ