Толибон гуруҳи Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқаришни талаб қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46190
Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий идораси наттоғи Афғонистон ҳудудидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқаришни таъкидлади
(last modified 2019-06-25T11:03:50+00:00 )
июн 25, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи  Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқаришни талаб қилмоқда

Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий идораси наттоғи Афғонистон ҳудудидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқаришни таъкидлади

Тасним ахборот агентлигингинг хабар қилишича, бугун Толибон гуруҳининг сиёсий идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин  келаси ҳафта АҚШ-Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларнинг 7 -чи босқичи Қатарда бошланади ва Толибон музокара жараёнида АҚШ ҳарибйларини Афғонистондан чиққариш санасини тайинлашга ҳаракат қилади деб қўшимча қилди.

Толибон гуруҳининг наттоғи ўз сўзларида  Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқариш санасини тайинланиши ортидан музокаралар ҳам автоматик тарзда кейинги босқичга ўтишини маълум қилди.

Суҳайл Шоҳин шунингдек, Афғонистондан бегона ҳарбий  кучларни чиқарилиши АҚШ билан музокаралар билан бир вақтда амалга оширилиши мумкинлигини истисно қилмади.