Майк Помпео кутилмаганда Афғонистонга келди
(last modified Wed, 26 Jun 2019 10:46:13 GMT )
июн 26, 2019 15:46 Asia/Tashkent
  • Майк Помпео кутилмаганда Афғонистонга келди

Кеча АҚШ ТИВ раҳбари олдиндан эълон этилмаган сафарида Афғонистон пойтахтига келди.

ИРНА хабарига кўра, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео  бу сафари жараёнида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб мулоқот қилди.

ОАВнинг эълон қилишича, Помпео ва Ашраф Ғани бу учрашувда  АҚШ-Толибон ўртасидаги музокаралар ва президентлик сайловлардан олдин Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашишди.

 Шунингдек сўнгги хабарлар, Помеони Кобулга уюштирган сафарини якунлангани ва у Афғонистондан жўнаб кетганидан далолат бермоқда.

Майк Помпео  БААдан Афғонистонга келганди.

Бундан олдин ҳам ОАВ АҚШ ТИВ раҳбари Риёзда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Абудабида БАА валиаҳди Муҳаммад бин Зоид билан учрашганидан кейин Ҳиндистонга бориб Нарандра Моди билан учрашиши ҳақида хабар тарқатишганди.