Россиянинг сувости аппаратида ёнғин юз берганида 14 нафар денгизчи ҳалок бўлди
(last modified Wed, 03 Jul 2019 05:41:56 GMT )
июл 03, 2019 10:41 Asia/Tashkent
  • Россиянинг сувости аппаратида ёнғин юз берганида 14 нафар денгизчи ҳалок бўлди

Кеча Россия илмий-тадқиқот чуқур сувости аппаратида содир бўлган ёнғинда 14 нафар денгизчи ҳалок бўлди.

Ҳодиса  Россия ҳудудий сувларда содир бўлган. Аппарат мамлакат ҳарбий-денгиз флоти манфаатлари йўлида Тинч океанининг пастки қатлами ва қаърини ўрганиш билан шуғулланган. Фавқулодда ҳолат батиметрик ўлчовларни ўтказиш чоғида рўй берган.

Денгизчилар тутундан заҳарланиб, ҳалок бўлишган. Хабарда жамоанинг фидокорона ҳаракатлари туфайли ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлингани қўшимча қилинган.

Ҳозирда аппарат Североморск ҳарбий денгиз базаси қолмоқда. Фожиа тафсилотларини аниқлашни Россия денгиз кучлари бош қўмондони Николай Евменов ўз назоратига олган.

Ҳодиса ортидан Россия президенти Владимир Путин ўтказиладиган «Россия дарёлари» форумида иштирок этади. Президент топшириғига кўра, форум иштирокчиларига бош вазир ўринбосари Ольга Голодец мурожаат қилади.

Путиннинг «Россия дарёлари» форумидаги иштироки ҳалок бўлган денгизчиларга боғлиқлиги айтилмоқда.