Американинг Афғонистондаги энг катта ҳарбий базаси кенгайтирилмоқда
(last modified Thu, 04 Jul 2019 06:50:22 GMT )
июл 04, 2019 11:50 Asia/Tashkent
  • Американинг Багромдаги ҳарбий базаси
    Американинг Багромдаги ҳарбий базаси

Афғонистон маҳаллий манбалари ушбу мамлакатдаги Америка армиясининг энг катта ҳарбий базасини собиқаси бўлмаган даражада кенгайтирилиши ҳақида хабар беришди.

Тасним ахборот агентлиги Афғонистон манбаларига таяниб тарқатган хабарига кўра, Қатарда Америка ва Толибон гуруҳи ўртасида ўтказилган музокараларнинг еттинчи даврига кўра, Вашингтон ўз ҳарбийларини Афғонистондан чиқариш бўйича Толибон гуруҳи билан келишган эди, аммо Америка Афғонистонда ҳарбий ҳузур топиш учун ўз режаларини давом эттирмоқда. 

Айтишларича, Афғонистоннинг Парвон вилоятида жойлашган Американинг Багромдаги ҳарбий базаси охирги ойлар давомида икки бараварга кенгайтирилган.

Америка президенти Дональд Трамп охирги пайтда Американинг "Фокс Ньюз" тармоғи билан қилган илҳоротида,  Афғонистонда ушбу мамлакат ҳарбийларининг сонини камайтирилиши ҳақида хабар берганди.