Оқ Уй расмийлари Эронга қарши иддаоларини такрор этишмоқда
(last modified Sat, 06 Jul 2019 07:44:29 GMT )
июл 06, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Оқ Уй расмийлари Эронга қарши иддаоларини такрор этишмоқда

Оқ Уй Эронга қарши сиёсат олиб боришига қарамай Американинг вақтинчалик мудофаа вазири Вашингтон Эрон билан уруш олиб бориш пайида эмас, -деб иддао қилди.

Ал-Жазира ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Американинг вақтинчалик мудофаа вазири Марк Эспер жума куни Оқ Уй расмийларининг Эронга қарши иддаолари давомида Теҳроннинг душманона сайъ-ҳаракатига қарамай Вашингтон Эрон билан уруш олиб бориш пайида эмас,- деб айтди. 

Американинг "Пентагон" мудофаа вазирлиги ўтган пайшанба куни айримларнинг иддаоларига кўра, Эрон билан урушни бошлаш учун Конгресс билан маслаҳат олиб бормасдан фойдаланиши мумкин бўлган 2001 йилда тасдиқланган қонунга таяниш имконини рад этди.  

2001 йил 11 сентябрь кунида содир этилган ҳужумдан кейин  AUMF номли рухсатнома тасдиқланди ва Американинг турли давлатлари эса 18 мамлакатда ҳарбий дахолат этишини оқлаш учун ундан 41 маротаба фойдаланди.  

Америка Баржом ядровий келишувидан бир томонлама чиқишидан кейин Эронга қарши босимларни кучайтириш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқда. Охирги пайтда, америкалик ҳарбийларни жўнатиши ва Эрон нефтига қарши санкцияларни янада кучайтириши минтақада кескинликларнинг кенгайиши сабабига айланган.    

Ёрлиқ