Ҳозирги кунда 40 миллион киши қулликда сақланмоқда
(last modified Sun, 07 Jul 2019 11:03:44 GMT )
июл 07, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Ҳозирги кунда 40 миллион киши қулликда сақланмоқда

Дунёда қўллиқда сақланаётган одамларга тегишли статистик маълумотларга кўра, 40 миллион киши қўллик шароитида ҳаёт кечиришмоқда ва улардан 71 фоизини аёллар ташкил этади.

СиЭнЭн телеканалининг тарқатган хабарига кўра, жаҳонда инсон савдоси ҳақида даҳшатли статистик маълумот нашр этилди.

Дунё миқёсида қўллиқда сақланаётган одамларнинг кўрсатгичларига тегишли маълумотларга кўра, 40 миллиондан ортиқ одамлар қўллиқ шароитида ҳаёт кечиришади ва улардан 71 фоизини аёллар ташкил этади.

Инсон савдоси катта даромад келтирадиган тижоратдир. 

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан нашр этилган статистик маълумотга кўра, ҳар йили қўлликда сақланаётган одамлар ҳисобидан 150 миллиард доллар ушбу тижорат эгаларининг насибига айланади. 

Ҳолбуки, қўллик охирга етган деб тасаввур этилсада, аммо дунёда қўлликда сақланаётганлар сони ҳақида даҳшатли маълумотлар нашр этилади.

Бироқ, бугунги кунда инсонни эксплуатация қилиш ўзининг янги шаклларида давом этмоқда.  

Ёрлиқ