Европа Иттифоқи ташқи сиёсатининг масъули Марказий Осиёга сафар қилди
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик ишлари бӯйича масъули Федерико Могерини Марказий Осий мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг 15-муштарак йиғилишида қатнашиш ва бу мамлакатлар давлат мулозимлари билан учрашиш мақсадида Бишкек шаҳрига сафар қилди.
Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқининг 15-муштарак йиғилиши Бишкек шаҳрида бӯлиб ӯтди. Йиғилишдан асосий мақсад Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегиясини шарҳлашдан иборат эди.
Европа Иттифоқи ӯзининг бугунги шарт-шароитларга мослаштирилган Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабат стратегиясини 2007 йилдан бери биринчи маротаба баён қилди. Иттифоқнинг Марказий Осиёдаги бешта мамлакат билан муносабатларини ривожлантириш соҳасидаги янгича ёндашуви ӯзаро маштарак иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва Қозоғистон, Ӯзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон жумҳуриятларининг улкан иқтисодий лойиҳаларида қатнашишдан иборат эканлиги таъкидланган.
Дарҳақиқат бу стратегия Европа-Осиё услубидаги муносабатларни жадал ривожлантириш, минтақа мамлакатлари фазосининг эркинлашуви ва ислоҳотларни амалга ошириш, минтақавий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлантирувчи кучни вужудга келтиришга қаратилган.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бӯйича масъули Федерико Могерини жорий йилнинг май ойида бу мавзуда шундай деган эди: бой тарихий ва маданий тажриба эга бӯлган, Шарқ ва Ғарб ӯртасидаги муносабатларда муҳим рол ӯйнаган Марказий Осий жуда муҳим аҳамиятга эга.
Марказий Осий мамлакатларида жиддий ӯзгаришлар юз берди. Жумладан Ӯзбекистон ва Қозоғистонни узоқ йиллар бошқариб келган раҳбарлар турли далиллар билан сиёсат саҳнасини тарк этиб, ӯринларини бошқаларга бӯшатиб беришди.
Минтақадаги кейинги ӯзгаришлар ҳақида рус таҳлилчиси Александр Ктязев шундай дейди: "Америка ва Ғарб давлатлари ҳеч қачон Афғонистонда террорчиликни тугатишга ҳаракат қилишмаган. Аммо Америка ва иттифоқчилари жосуслик хизматларининг Марказий Осиёдаги яширин экстремистик ва террорчи гуруҳлар билан алоқалари мустаҳкамлангани эҳтимоли юксакдир".
Европа Иттифоқи минтақадаги Россия ва Американинг рақиби сифатида тилга олинмасада, бу ҳақда сиёсий доираларда камроқ гапирилсада, аммо шаксиз Европа мамлакатлари Марказий Осиёда ӯз нуфузларини мустаҳкамлаш ҳаракатидалар. Шунингдек, Европа давлатлари Марказий Осий мамлакатлари билан муносабатларини мустаҳкамлаш жараёнидан ӯз манфаатларига фойдалана олмасалар, Американинг минтақадаги нуфузини юксалтириш учун воситачилик қилишлари мумкин.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Европа Иттифоқи кейинги йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатларига етказган нисбатан кам миқдордаги иқтисодий кӯмаклари воситасида минтақа мамлакатлари билан инсон ҳуқуқлари, таълим-тарбия ва хавфсизлик соҳаларида яхшигина ҳамкорликларни йӯлга қӯйишга эришган.
-
Могерини: Марказий Осиё кўмак қабул қилувчи эмас, иқтисодий ҳамкорларимизга айланмоқда
-
Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магерини билан учрашди