Кремль Владимир Путинга қарши грузинларнинг ҳақоратига аксиламал кўрсатди
(last modified Tue, 09 Jul 2019 08:26:58 GMT )
июл 09, 2019 13:26 Asia/Tashkent
  • Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков
    Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия президентига қарши грузинларнинг ҳақоратига аксиламал кўрсатди.

Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков душанба куни Россия ва Россия президенти Владимир Путинга қарши ҳақоратни қабул қила олмаймиз ва уни қатъийлик билан маҳкум этамиз,-деб айтди. 

Песков Россия ва Грузия алоқаларида кескинликлар кучайиши тарафдори бўладми ёки тўлиқ жиннилик бўлдадими Грузия халқига ярашмайди ва юз берган бу ҳодиса грузинларни шарманда қилади,-деб айтди. 

Грузиянинг йирик телеканалларидан бири ҳисобланган “Рустави-2” телеканали бошловчиси Георгий Габуния Россия президенти Владимир Путин ва унинг марҳум ота-онасини қаттиқ ҳақорат қилганидан сўнг руслар бундай муносабат билдиришди. 

Россия парламенти ҳайатининг Грузияга сафар қилишига қарши 20 июн кунида ўтказилган Тбилисидаги эътирозли кўча намойишлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашиши сабабига айланган. 

Грузия президенти Саломе Зурабишвили ўз суханронлигида Россияни душман ва ишғолгар деб билиб, бу мамлакат Грузияда нотинчликларни кенгайтирмоқчи деб айтишидан кейин кескинликлар янада кенг ранг-тус олди.   

Тбилисидаги эътирозли кўча намойишлар натижасида Владимир Путин 8 июлдан бошлаб Грузия пойтахтига ушбу мамлакат самолётларининг учишини тўхтатишга дастур берди.  

Ёрлиқ