АҚШ вакиллар палатаси Трампнинг уруш ваколатини чеклаш лойиҳасини тасдиқлади
(last modified Sat, 13 Jul 2019 11:53:30 GMT )
июл 13, 2019 16:53 Asia/Tashkent
  • АҚШ вакиллар палатаси Трампнинг уруш ваколатини чеклаш лойиҳасини тасдиқлади

АҚШ вакиллар палатаси жума куни Америка президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш ҳуқуқини чеклайдиган лойиҳани тасдиқлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, бу лойиҳа Американинг вакиллар палатасида 251 ижобий ва 170 қарши овоз билан тасдиқланди. 

Жумҳурийчиларнинг айримлари ҳам бу лойиҳага ижобий овоз беришди. 

Бу лойиҳа қонунга айланиши учун Америка Сенатида ҳам тасдиқланиши лозим. 

Американинг вакиллар палатасида ушбу лойиҳанинг тасдиқланиши Оқ Уй расмийларининг урушқоқлигидан ушбу мамлакатнинг ҳар иккала партияси ва оммавий афкорининг хавотирланишидан далолат беради. 

Ёрлиқ