Россия: Эронга қарши ҳарбий ҳужум минтақанинг парчаланишига сабаб бўлади
(last modified Wed, 17 Jul 2019 07:27:29 GMT )
июл 17, 2019 12:27 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова
    Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сешанба куни Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракат минтақанинг парчаланишига олиб келади,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Мария Захарова Эронга қарши зўравонлик қилиш сциенарияси натижаларини башорат этиш ҳатто ҳарбий масалалар бўййича эксперт бўлмган кишилар учун ҳам осон эканлигини баён этиш зимнида, Эронга қарши ҳарбий вариатдан фойдаланиш минтақанинг парчаланиб кетиши сабабига айланади,-деб таъкидлади. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби дунё жамоатчилиги ҳозиргача Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик учун бирон бир йўл топгани йўқ ва кескинликларга шиддат бериш эса ҳаммани хавотирга солган,-деб қўшича қилди. 

Америка вакиллар палатасидаги демократлар аъзоси ва ушбу мамлакатнинг 2020 йилги президентлик савловларида номзад Тулси Гоббард Эронга қарши Оқ Уй -нинг сиёсатларини танқид қилиб, Эрон билан ҳарбий кураш олиб бориш Ироқ ва Афғонистон урушларига қараганда  фожеали бўлади,-деб айтди. 

Гоббард Ғарбий Осиё минтақасига кўпроқ ҳарбийларни жўнатиш учун Трампнинг қабул қилган қарорини жиддий танқид қилиб, минтақада Америка ҳарбийларини жойлаштириш бомбани портлатиш ёки олов ёқиш билан тенгдир,-деб таъкидлади.  

Ёрлиқ