Ашраф Ғани Америка ва Толибон гуруҳи махфий келишувидан хавотирда
(last modified Wed, 17 Jul 2019 10:17:39 GMT )
июл 17, 2019 15:17 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Ашраф Ғани
    Афғонистон президенти Ашраф Ғани

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибон гуруҳи билан Американинг махфий келишувидан хавотирланиш изҳор этди.

Тасним ахборот агентлигининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Ашраф Ғани Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги музокаралар ҳақида тзхталиб, Афғонистон келажаги ҳақида Америка ва Толибон гуруҳининг махфий келишувидан хавотирдаман,-деб айтди. 

Толибон гуруҳи ва Америка намояндалари ўртасидаги музокараларнинг еттинчи даври Қатарда ўтказилди. Аммо ҳалигача бу музокаралар Афғонистон халқи учун бирон бир самара бергани йўқ. 

Афғонистон президенти Толибон гуруҳи билан тинчлик шартномасига эришиш фақат президентлик сайловлар ўтказилишидан кейин республика тизими доирасида имкони бор,-деб айтди. 

Афғонистон президентлик сайлови 2019 йил 28 сентябр ойида ўтказилиши лозим.

 

Ёрлиқ