Америка Форс кўрфазида нефтни кантрабанда қилишни қўллаб қувватламоқда
Америка ташқи ишлар вазирлиги Форс кўрфазида Эрон томонидан нефтни кантрабанда қилувчи кемани ҳибсга олишини ноқонуний деб билиб, бу кемани озод этишни сўради.
Эн Би Эс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучлари томонидан Форс кўрфазида 1000 тонна нефтни кантрабанда қилаётган нефт танкерини ҳибсга олиниши ҳақида хабарлар нашр этилганидан кейин, Америка ташқи ишлар вазирлиги бир баёния нашр этиб, бу амални минтақада кемаларнинг эркин ҳаракат қилишига зид деб билиб, бу кемани озод этишни сўради.
Хорижий ушбу кеманинг кантрабанда қилаётган юкини мусодира қилинишига Американинг аксиламал кўрсатиши ва бу кемани тезда озод этишни таъкидлаши шундан далолат берадиким, Форс кўрфазида Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ва армияси денгиз кучлари томонидан нефтни ноқонуний ташувчи кемаларни ҳибсга олиши халқаро қонунларга асосан амалга оширган оддий бир ишдир.
Бироқ, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф соқчилар корпуси денгиз кучлари томонидан Ҳурмуз бўғозида хорижий бир кемани ҳибсга олиниши ҳақида хабар эълон қилинишага аксиламал кўрсатиб, Эрон ҳибсга олган кема нефт танкери эмас, балки кичик бир кемадир,-деб айтди.
Зариф Ҳурмуз бўғозида қўлга олинган кема ичида 1 миллион бочка эмас, балки минг тонна нефт бор эди ва биз ҳар куни нефтни кантрабанда қилувчилар билан қарши курашишда бундай амалларни ижро этамиз,-деб таъкидлади.