Россия: нефт танкерларини ҳибсга олиш мавзўсида Эрон ҳақли эди
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Британия нефт танкерини ҳибсга олиш бўйича Эроннинг изҳор этган баёноти Лондон баёнотига қараганда ишончли эди,-деб айтди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков якшанба куни Британиянинг (stena impero) нефт танкерини ҳибсга олишга тегишли масалалар ҳақида Эроннинг изҳор этган баёноти Гибралтар бўғозида "Грейс-1" Эрон нефт танкерини қўлга олиш ҳақида Лондон расмийларининг изҳор этган баёнотларига қараганда ишончлироқ эди,-деб эълон қилди.
Сергей Рябков Европа Иттифоқи санкцияларини поймол этиш заминида Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш ҳақида Британия давлатининг ҳимояси билан Гибралтар расмийларининг эълон қилган баёнотларига қараганда эронликларнинг амалга оширган ўз сайъ-ҳаракатларини шарҳ-изоҳ беришлари ҳақидаги баёнотлари мантиқий ва ишончлироқдир,-деб қўшимча қилди.