Толибон Ӯзбекистонда афғонлараро музокаралар ӯтказилишини олқишлади
(last modified Mon, 22 Jul 2019 13:23:52 GMT )
июл 22, 2019 18:23 Asia/Tashkent
  • Толибон  Ӯзбекистонда афғонлараро музокаралар ӯтказилишини олқишлади

Қатардаги Толибон гуруҳи сиёсий идорасининг матбуот котиби деди: даъват этишса, Ӯзбекистонда ӯтказилиши режалаштирилган афғонлараро музокараларда албатта, қатнашамиз.

 Қатардаги Толибон гуруҳи сиёсий  идорасининг матбуот котиби Суҳайл Шоҳинга кӯра "Толибон" ҳаракати Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро учрашув вақти ҳали аниқланмаган, агар гуруҳ бу учрашувга  чақирилса,  таклифни кўриб чиқишга тайёр. 

Бундан олдинроқ Афғонистон президентининг матбуот котиби Садиқ Садиқи президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ӯзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ӯтказилиши мӯлжалланган афғонлараро учрашувдан бехабар эканлигини эълон қилган эди.

Афғонистон ва Ӯзбекистон ОАВ Ӯзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида афғонлараро иккинчи учрашувни ӯтказиш мӯлжалланаётгани ҳақида хабар тарқатишган эди. Учрашувнинг  Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳининг вакиллари қатнашган биринчи даври 7-8 июл кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида бӯлиб ӯтди. 

Афғонистон президенти  матбуот котибининг гапларидан Самарқанд учрашувида Афғонистон давлати вакиллари қатнашмайди, деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо давлат вакиллари қатнашмаган учрашувда қатнашишдан Толибларнинг кӯзлаган мақсади нима? Таҳлилчилар Самарқанд учрашувида Толиблар сиёсий гуруҳлар ва машҳур шахсиятлар билан суҳбатлашиш натижасида ӯттиз йил давомида ӯзлари ҳақида халқнинг зеҳнида пайдо бӯлган муросасизлик ва шафқатсизлик тасаввурларини ӯзгартириш ниятидалар, деган тахминларни илгари суришмоқда.

Афғонистон халқи эса Толибон гуруҳидан  зудлик билан уруш ҳаракатларини тӯхтатиб, ҳар доимгидек АҚШ кучлари чиқиб кетмагунча Афғонистон давлати билан музокара қилмаймиз, дея якравлик қилмасдан мамлакатда тинчлик-осойишталикни ӯрнатиш мақсадида халқ томонидан сайланган Афғонистон давлати билан тезроқ жиддий музокараларни бошлашини кутмоқда.

Толибон гуруҳи сиёсий партиялар билан музокаралар ӯтказиб, тинчлик тӯғрисида келишувга эришилган пайтда ҳам бу келишув халқ томонидан сайланган Афғонистон давлати ва Парламенти томонидан тасдиқланиши лозим. 

Шунингдек, Толибон Америка билан музокараларда бирор-бир натижага эришганлари тақдирда ҳам (ҳолбуки бу музокараларнинг етти даври натижасиз тугаган) бу келишувнинг амалга оширувчиси  ҳозирча Оқ уйнинг сирли сиёсатлари сабабли  Толибон билан музокаралардан четлатилган Афғонистон давлати бӯлиши керак. 

Афғонистон Парламентида Нуристон вилоятининг вакили Аҳмадуллоҳ Муваҳҳиднинг мамлакат ОАВда изҳор қилишича: Афғонистон давлати Толибон билан музокараларда бирор-бир таъсир кучига эга эмас. У амалда Америка томонидан бу музокаралардан четга суриб ташланган.

Таҳлилчилар Америка давлати ва Толибон гуруҳи Афғонистон тинчлиги музокараларини Афғонистон давлати иштирокисиз ӯтказиш тарафдори бӯлган бир шароитда Самарқанд учрашувида қатнашувчи сиёсий гуруҳлар Толибонга Миллий ярашувни амалга оширишда Афғонистон давлатининг кафолати лозимлигини, шу сабабли давлатнинг музокараларда қатнашиши зарур эканлигини тушунтиришар, деган умиддалар. 

 

 

Ёрлиқ