Шимолий Корея янги ракетани синовдан ўтказди
(last modified Thu, 25 Jul 2019 07:15:09 GMT )
июл 25, 2019 12:15 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея янги ракетани синовдан ўтказди

Жанубий Корея мамлакатнинг шимолий қўшниси Шимолий Корея ракета бўлиши тахмин қилинаётган иккита номаълум снарядни учирганини эълон қилди.

Ирна ахборот агентлиги хабарига кўра, Жанубий Корея армияси бугун маҳаллий вақт билан бомдод вақтида бир баённома нашр этиб, унда Шимолий Корея иикита номаълум снарядни ушбу мамлакатнинг шарқий қирғоқларида жойлашган (Wonsan) Вонсан шаҳрининг яқинида ҳавога учирди,-деб эълон қилди. 

Жанубий Корея ва АҚШ разведка хизматлари айни вақтда айнан қандай снаряд учирилганини таҳлил қилишмоқда.

Америкалик манбалар ҳам бу хабарни тасдиқлаб, бу номаълум нарсалар ракета бўлиши мумкин,-деб эълон қилди. 

Ҳодисанинг тафсилотлари ҳали нашр этилгани йўқ.    

Ёрлиқ