Халилзод: Америка Толибон гуруҳи билан келишувга келишидан сўнг афғонлараро музокараси ўтказилади
Американинг афғонистондаги махсус намояндаси Афғонистон ички музокаралари фақат Толибон гуруҳи билан Американинг келишувга келиши охирга етганидан кейин ўтказилиши мумкин,-деб таъкидлади.
Эрон телерадио кампаниясининг бугун тарқатган хабарига кўра, Залмай Халилзод Толибон гуруҳи ваа Афғонистон давлати ўртасида музокара ўтказилши ҳақида кўп фикрлар баён этилмоқда, аммо шуни таъкидлаш жоизки, Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги келишувлар охирга етказилишидан кейин бу музокаралар ўтказилиши мумкин,-деб айтди.
Икки ҳафтадан сўнг Толибон гуруҳи билан бевосита музокара қилишни бошлаш учун Афғонистон давлати тайёр эканлиги эълон қилинишадан кейин Залмай Халилзоднинг изҳороти шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Толибон гуруҳи ва Америка намояндалари ҳозиргача етта маротаба расмий равишда музокара ўтказишди, аммо бирон бир натижага эришолмади.
Бошқа томондан Афғонистон миллий ваҳдат давлати ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг матбуот котиби агар Толибон гуруҳи Афғонистон давлати билан тинчлик музокараларида иштирок этиб 18 йиллик урушни охирга етказиш учун розийлик берса, унда Афғонистоннинг президентлик сайловларида қатнашиши мумкин,-деб айтди.