Россиянинг ноқонуний эътирозларида 1000 киши ҳибсга олинди
Россия полицияси ва хавфсизлик кучлари 1000 нафар жамоат тартибини бузувчи ва ноқонуний эътирозчиларни қўлга олди.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия расмийларининг айтишларича, бугун Москвада ноқонуний равишда ўтказилган намойишларда иштирок этган ва жамоатчилик тартиб-интизомини бузганлар билан полиция ва хавфсизлик кучларининг қатъийлик билан қаршилик кўрсатганларидан сўнг улар қўлга олинди.
Россия расмийлари маҳаллий вақт билан шанба куни 3500 киши Москва давлат думаси сайловлари адолатли тарзда ўтказилмаганини баҳона қилиб, давлат томонидан ноқонуний деб эълон қилинган эътирозли кўча намойишларни ташкил этишди,-деб қўшимча қилишди.
Россия полицияси ҳам бир баёниясида, жами бўлиб 1074 киши ноқонуний кўча намойишлар жараёнида турли айбловлар билан ҳибсга олинишди,-деб эълон қилди.
Эътирозчилар Москва шаҳар ҳокимлиги идорасига кириб, бу ерни ўз тасарруфларига киритишни мақсад қилишган эди, аммо полиция кучларининг монеасига учраб, тарқалиб кетишди.
Эътирозчилар сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилишмоқда.