Хитой Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларига мухолифат қилди
(last modified Thu, 01 Aug 2019 10:15:18 GMT )
август 01, 2019 15:15 Asia/Tashkent
  • Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хва Чун Инг
    Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хва Чун Инг

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби яна бир марта Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Американинг ноқонуний ва биртомонлама санкцияларига мухолифат қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хва Чун Инг бугун Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида, санкция ва босимлар муаммони ҳал этмайди ва фақат кескинликларга шиддат беради,-деб таъкидлади. 

Хитой дипломатик идорасининг матбуот котиби мушкулотларни ҳал этиш йўлини фақат музокара қилиш деб билади ва Америкадан минтақада тинчлик бўлиши учун сайъ-ҳаракат олиб бориши ва кескинликларни камайтиришни сўради, чунки минтақа тинчлик ва барқарорликка эҳтиёж сезади,-деб айтди. 

Америка давлати Теҳронга қарши натижасиз санкциялари давомида чоршанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирини санкция жорий этилган шахслар рўйхатига киритди.  

Ёрлиқ