август 02, 2019 17:27 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Покистон чегарасига 25 минг ҳарбий куч жўнатди

Ҳиндустон ва Покистон ўртасида кескинликларнинг собиқаси бўлмаган даражада кучайиши оқибатида Ҳиндистон давлати Покистон чегарасида ҳарбий кучларини кўпайтиргани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра Ҳиндустон давлати пайшанба куни Кашмир ва Покистоннинг Рожистҳон минтақаси чегарасига 25 минг ҳарбий кучларни жўнатди, -деб эълон қилди. 

Чегара минтақаларига 25 минг нафар ҳинд ҳарбий кучларни жўнатиш шундай бир вазъиятда амалга оширилмоқдаким, Покистон ташқи ишлар вазирлиги ўтган чоршанба куни Ҳиндистон чегара кучлари томонидан баҳсли Кашмирда оташкесимни тўхтатишни поймол этилишига эътироз билдириб, бу мамлакатнинг Исломободдаги элчисини чақирди,-деб эълон қилди.

Покистон ташқи ишлар вазирлиги  бу учрашувда Деҳлидан Кашмир баҳсли минтақасида сабабсиз ўқ отиш ва оташкесимни қайта бузиш учун Ҳиндистон кучлари сайъ-ҳаракатининг олдини олишни сўради. 

Охирги тўқнашувларда Покистон ва Ҳиндистон чегара кучлари ўртасидан бир неча нафар ҳалок бўлишди.  

      

Ёрлиқ