Америка ва Россиянинг (INF) шартномасидан чиқишига қарши аксиламаллар
(last modified Sat, 03 Aug 2019 07:21:14 GMT )
август 03, 2019 12:21 Asia/Tashkent
  •  Америка ва Россиянинг (INF) шартномасидан чиқишига қарши аксиламаллар

Америка ва кейин Россиянинг (INF) "кичик ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталар " шартномасидан чиқишидан кейин бу келишув кеча жума куни расмий равишда ўз кучини йўқотди ва Европа ва Нато ташкилотининг айрим аъзолари бу ҳақда хавотирланиш изҳор этишди.

Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Британия ташқи ишлар вазири Доменик Роб Нато ташкилотига энг муҳим аъзоси унвонида Америка ва Россиянинг  " (INF) " "кичик ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталар " шартномасидан чиқишига нисбатан муносабат билдириб, Москва  (INF) "кичик ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталар "  шартномаси бузилиши сабабидир,-деб иддао қилди. 

Польша ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўзининг Твиттер саҳифасида, Россия  (INF) "кичик ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталар " шартномасининг бузилишининг тўлиқ масъулидир ва Америка учун бошқа йўл қолдирмади,-деб иддао қилди.   

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас қурол-яроқ мусбақасининг юзага келганидан огоҳлантириш берди ва энди яна бир марта қурол-яроқларни назорат қилиш ва қуролсизланиш бўйича  шартнома келишиб олиниши керак,-деб айтди. 

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ҳам бу ҳақда дунё аҳли бу келишувнинг бекор қилиниши билан ядровий урушнинг олдини олиш учун бир механизмни қўлдан бой беради,-деб таъкидлади. 

 

Ёрлиқ