Эрдуғон: Туркия кучлари Суриянинг Фурот шарқидаги минтақасига киради
Туркия президенти ушбу ўлканинг ҳарбий кучлари Суриянинг Африн, Жироблис ва Ал-Бобга кирди ва энди Суриянинг шимолида жойлашган Фуротнинг шарқига киради,- деб огоҳлантириш берди.
Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон душанба кунида қилган суханронлигида, Анкара давлати Туркия армияси кучлари Суриянинг Фурот шарқига кириши ҳақида Америка ва Россияга хабар берган,-деб қўшимча қилди.
Туркия президенти шунингдек террористик гуруҳлар билан қарши курашиш зарурлигини таъкидлади.
Ражаб Тайиб Эрдуғон январ ойининг охирида АҚШ президенти Дональд Трамп 32 километрлик "хавфсиз минтақа" Суриянинг шимолида ташкил этилиши ҳақида таклиф киритган,-деб эълон қилган эди.
Вашингтон ва Анкара Сурия шимолида хавфсиз минтақасини ноҳарбийларни нажот бериш ва террористик гуруҳларни Туркия чегара яқинларидан узоқлаштириш мақсадида ташкил этилади,-деб эълон қилган эди.
Аммо экспертларнинг фикрига кўра, бу минтақани ташкил этишдан мақсад террористларни нажот беришдан иборат.
Охирги ойларда Сурия шимолида хавфсиз минтақани ташкил этиш учун Америка ва Туркиянинг қарорини Димишқ бир неча марта маҳкум этди.