Оксфам: Яманда бу йил 335 нафар фаластинлик болалар ҳалок бўлди
(last modified Thu, 08 Aug 2019 07:45:42 GMT )
август 08, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Оксфам: Яманда бу йил 335 нафар фаластинлик болалар ҳалок бўлди

Халқаро ёрдам кўрсатиш ташкилоти Оксфам Яман уруши жараёнида 2019 йилда 335 нафар яманлик бола ҳалок бўлди,-деб эълон қилди.

Туркиянинг Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Оксфам чоршанба куни нашр этган ўзининг баёниясида, яманлик бу болалар бомбардимон қилиш жараёнида, мина ўрнатилган минтақаларда ҳамда артилерия ва ракеталар ҳужумида ҳалок бўлишган,-деб таъкидлади. 

Оксфамнинг Ямандаги идорасининг раҳбари Мўҳсин Сидиқий 2019 йилда деярли ҳар куни битта яманлик бола ўлдирилади,-деб айтди. 

Оксфамнинг ямандаги раҳбари  Яман урушининг қурбонлари янада кўпроқ бўлмаслиги учун Яман халқи мамлакат бўйлаб оташкесим эълон қилинишига эҳтиёж сезишади,-деб изҳор этди. 

Арабистон Америка, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир нечати мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 март ойидан бошлаб Яманга қарши ҳужум қилган ва бу қашшоқ мамлакатни барча томонлама қуршовга олган. 

Ёрлиқ