Москвада мухолифат гуруҳининг митинглари давом этмоқда
август 11, 2019 12:36 Asia/Tashkent
Россиянинг ўн минглаб фуқаролари Москва шаҳрида бошланган митингларида қатнашиб, мамлакатда эркин сайлов ўтказилишини талаб қилишмоқда.
Ройтерс ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Москва сайлов комиссиясининг ҳатти -ҳаркатига қарши эътирозлар ўз авжига етди.
Москва сайлов комиссияси регистрация қилиш жаарёнига риоя қилмасликда айбланган мухолифат гуруҳининг 57 нафар номзодлар номини сайлов рўйхатидан олиб ташлаган.
Россиялик эътирозчилар рўйхатдан олиб ташланган масъуллар номини қайта тикланиши ва улар жорий йилнинг 9 сентябрида ўтказилиши кутилаётган Москва парламенти сайловида қатнашишини таъкидлашмоқда.
Россия полицияси кеча 21 нафар эътирозчиларни қўлга олган.