Афғонистон давлати ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишувининг "қизил чизиғи" эълон этилди
(last modified Wed, 14 Aug 2019 08:20:22 GMT )
август 14, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишувининг

Афғонистон президенти , исломий жумҳурият тузуми, Афғонистон давлатини расман тан олиш, хавфисзлик ташклотларнинг судий дахлсизлиги ва мамлакат байроғини ўзгартирмасликни Толибон билан тинчлик келишувининг "қизил чизиғи" сифатида эканлигини эълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани  Кобулда хавфсизлик кучлар билан учрашганида  Толибон гуруҳи билан тинчлик борасидаги келишувни имзоланиши ортидан АҚШ билан имзоланган хавфсизлик битим ҳам бекор этилишини эслатди.

Айтиш жоиздирки Толибон гуруҳи  бир неча маротаба Афғонистондаги ҳозирги давлатни расман тан олмайдигани ва билвосита музокара ҳам ўтказишга  тайёр эмаслигини маълум этган.

Яқинда АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларнинг 8 чи босқичи ҳам якунланди.

Толибон гуруҳи музокараларнинг шу босқичида АҚШ билан келиша олганини иддао қилсада, амо Вашингтон томони ҳалигча бу масалани тасдиқлагани йўқ.