Шайх Закзокий даволанмасдан Деҳлини тарк этди
-
Шайх Иброҳим Закзокий
Нигерия исломий ҳаракат раҳбари Шайх Закзокий ўзининг даволанишидан норозий эканлиги, ишончли шифокорларнинг йўқлиги ва унга қарши хавфсизлик чекловлар қуйилиши сабабли пайшанба куни кечаси Ҳиндистон пойхтахти Янги Деҳлини тарк этиб, ўз ватанига қайтди.
Шайх Иброҳим Закзокий пайўшанба куни видеоли ўз паёмида, ўзининг жисмоний вазъиятини ёмон деб билиб, Нигерия давлати унинг саломатлиги ҳақида нотўғри маълумот берган ва даволаниши жараёнига тўсиқлик яратмоқда,- деб эълон қилди.
Бундан олдин Нигерия исломий ҳаракатининг фаоллари, Шайх Закзокийга яқин бўлган манбалар ва унинг қизи у деярли касалхонада ҳибсга олинган ва уни даволаш жараёни бошланмаган,-деб огоҳлантириш берган эдилар.
Лондондаги исломий инсон ҳуқуқлари марказининг масъули Масъуд Шажаранинг айтишича, Ҳиндистонда Шайх Закзокийнинг даволаш вазъияти жуда оғир ва унга жиноятчидек муносабатда бўлишади.
Шайх Закзокий ва унинг рафиқаси 2015 йил 13 декабр кунида "Зория" шаҳридаги ҳусейниясига Нигерия ҳарбийларининг ҳужумида қўлга олинди. Бу ҳужумда юзлаб шиа мусулмонлари ҳам шаҳодатга етдилар.