август 16, 2019 16:20 Asia/Tashkent
  • Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон чегара кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда

Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон чегара кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давомида покистонлик бир ҳарбий ҳалок бўлди.

Покистон армияси бугун Кашмир баҳсли минтақасида, Ҳиндистон чегара кучларининг отишмасида Муҳаммад Шероз номли покистонлик ҳарбий  ҳалок бўлди,-деб эълон қилди. 

Покистонлик бу ҳарбийниннг ҳалок бўлиши натижасида, ўтган 24 соат ичида Ҳиндистон армияси ҳужумида ҳалок бўлган покистонлик ҳарбийларнинг сони 6 нафарга етди. 

Бу маълумотга кўра, Кашмир баҳсли минтақасида ўтган куни юзага келган тўқнашувда 5 нафар ҳиндистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. 

Покистон ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни Ҳиндистон чегарачилари ҳужуми ва покистонлик ҳарбийларнинг ҳалок бўлишига эътироз қилиб, Ҳиндистоннинг Покистондаги элчисини ташқи ишлар вазирлигига чақирди. 

Ҳиндистон ва Покистон 2003 йили Кашмир баҳсли минтақасида оташкесимни тўхтатиш келишувини имзолаган эди. Аммо Покистон ва Ҳиндистон уша замондан бошлаб бир неча маротаба бу келишувни поймол этди. 

Ёрлиқ