август 18, 2019 15:03 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби Суҳайл Шоҳин
    Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби Суҳайл Шоҳин

Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси наттоғи Афғонистон президентлик сайловларида ташкил этиладиган давлат ушбу ўлкада урушни давом эттириш маъносидадир, -деб айтди.

Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби Суҳайл Шоҳин хорижий кучларнинг чиқиши ва тинчлик келишуви учун музокаралар ҳали давом этаётган бир пайтда,  Афғонистонда президентлик сайловларини ўтказиш урушнинг давом этиши сабабига айланади, -эълон қилди.  

Шоҳин Ориёна телеканалига берган интервюсида, агар кимдир музокара қилиш орқали тинчликни таминлашни рад этса, уруш давом этиши муқаррар. Аммо биз Афғонистон масаласини музокара қилиш орқали ҳал этишни афзал деб биламиз. Чунки бизнинг назаримизда бу энг яхши ечим ҳисобланади,-деб айтди. 

Суҳайл Шоҳин Америка ҳарбий кучлари Афғонистонни тарк этишининг вақти аниқланган ва афғонлараро музокаралар келишуви имзоланганидан кейин бошланади ва унда Афғонистоннинг келажак сиёсий тизими ҳақида қарор қабул қилинади, -деб қўшимча қилди. 

Афғонистон президентлик сайловларини ўтказишдан кекйин уруш давом этиши ҳақида Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котибининг изҳороти шундан далолат берадиким, бу гуруҳ сайлов ва ундан ҳосил бўладиган натижани қабул қилмайди ва сайлов  ўтказишга нисбатан музокара қилиш муҳим масала эканлигини таъкидлайди. 

Толибон гуруҳи Афғонистонда сайлов ўтказишни Ғарб демократиясининг рамзи деб билади ва халқ овоз беришидан кейин ташкил этиладиган давлатлар бу мамлакатни Америкага қарам қилиб қуяди деб ҳисоблайди. 

Шунга асосланиб, Толибон гуруҳи хорижий кучлар Афғонистонни тарк этишларигача мамлкатнинг давлати билан тинчликни ўрнатиш ва урушга якун бериш ҳақида ҳеч қачон музокара столига ўтиргани йўқ ва ана шу доирада, Афғонистонда душманликни охирга етказиш учун Американи музокара қилувчи томон сифатида танлаган. 

Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси наттоғи  сайловлар лойиҳаси, айниқса хорижий кучларнинг Афғонистонда қолиши замонигача сайлов ўтказиш масаласига бу гуруҳининг ишонмаслигига асосланиб, сайлов натижаси доирасида ушбу мамлакатда янги давлатнинг қудрат бошига келиши урушнинг давом этиши сабабига айланади ва ҳар қандай сайлов ўтказишдан олдин бу масалага тегишли музокара ва тинчлик келишуви масаласи ҳал этилиши лоизм,-деб огоҳлантириш берди. 

Зикр этиш жоизки, Афғонистонда сайлов ўтказиш ва унинг натижасида янги давлатнинг қудрат бошига келиши билан уруш давом этиши ҳақида Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси матбуот котиби огоҳлантиришининг бир қисми  тинчлик музокараларидан натижа олиш учун керакли имкониятларни яратиш мақсадида музокара қилувчи томонларнинг диққат-эътиборини жалб этишдан иборат.

Бу гуруҳ  Американинг Афғонистонни бутунлай тарк этиши ва афғонлараро музокараларнинг муқаддимасини яратишга умид қолмоқда.  

Ёрлиқ