Хитойга қарши савдо уруши жараёнида АҚШ давлати орқага чекинишга мажбур бўлмоқда
(last modified Mon, 19 Aug 2019 10:07:17 GMT )
август 19, 2019 15:07 Asia/Tashkent
  • Хитойга қарши савдо уруши жараёнида АҚШ давлати орқага чекинишга мажбур бўлмоқда

Оқ уй давлатидаги иқтисодий масалалар бўйича етакчиси АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо- иқтисодий урушнинг салбий оқибатларини таъкидлаб, Вашингтонни Пекин билан тижорат масалаларидаги музокараларини қайта кўриб чиқиш қарорига келганини маълум этди.

Кеча АҚШнинг миллий иқтисодий кенгаши бошлиғи ва Трамп ёрдамчиси Лерри Кодло Факс нюс телеканалига берган интервьюсида,  Хитой билан  савдо -иқтисодий музокараларни қайта кўриб чиқиш ниятидамиз ва Пекин билан янги келишувга эриша олишимизга умид қиламан деб айтди.

Кодло ўз сўзларида Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо- иқтисодий уруш хусусан халқаро миқёсидаги иқтисод системасига зарар етказиши мумкин деб изоҳлади.

Франс 24 телеканали ҳам,  иккита иқтисодий гигант давлатларнинг савдо- иқтисодий уруши натижасида Халқаро иқтисод кўрсаткичларини кескин тушгани ортидан АҚШ давлати Хитой билан тижорат уруши ва музокаралар шаклини қайта кўриб чиқиш пайидадир деб хабар қилганди.

Ёрлиқ