Қуръони каримни рус тилига таржима қилган Имон Валерия Порохова вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i47277-Қуръони_каримни_рус_тилига_таржима_қилган_Имон_Валерия_Порохова_вафот_этди
Москвада таржимон ва мусулмон жамоат арбоби Валерия Порохова 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда россиялик диний ва сиёсий арбоб Али Вячеслав Полосин маълум қилди.
(last modified 2019-09-03T09:39:41+00:00 )
сентябр 03, 2019 14:29 Asia/Tashkent
  • Қуръони каримни рус тилига таржима қилган Имон Валерия Порохова вафот этди

Москвада таржимон ва мусулмон жамоат арбоби Валерия Порохова 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда россиялик диний ва сиёсий арбоб Али Вячеслав Полосин маълум қилди.

«Имон Валерия Порохова бизни тарк этди... У рус дворянларидан, ота-онаси Сталин режими томонидан қатағон қилинган эди. У қийинчиликда ўсиб, Ислом динини қабул қилган эди. У Қуръони каримни рус тилига таржима қилибгина қолмай, Исломнинг бор гўзаллиги, эзгулик ва жамият тараққиётига хизмат қилишини амалда ҳам кўрсатган эди», — деб ёзди Полосин.

Имон Валерия Порохова россиялик профессионал синхрончи-таржимон ва мусулмон жамоат арбоби сифатида машҳур. Порохова Қуръони каримни рус тилига тафсири билан таржима қилган ягона таржимон аёл ҳисобланади.

Имон Валерия Порохованинг жаноза намози бугун Москвадаги Мир проспектидаги масжидда пешин намозидан сўнг ўқилади.