Толибон гуруҳи Афғонистоннинг Фароҳ вилоятига ҳужум қилди
Афғонистоннинг хавфсизлик манбалари Толибон гуруҳининг Афғонистоннинг ғарбида жойлашган Фароҳ вилоятига кенг кўламда ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқатди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фароҳ вилоятидаги хавфсизлик манбалари ОАВ-га Толибон гуруҳи бугун эрталаб бир неча томондан вилоятнинг турли минтақаларига ҳужум қилишди ва Афғонистон хавфсизлик кучлари ва ушбу гуруҳ ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда,-деб хабар беришди.
Толибон гуруҳи Фароҳ вилоятининг айрим қисмларини ишғол этганига иддао қилмоқда. Аммо бу вилоятнинг полиция қўмондонлигининг матбуот котиби Муҳибуллоҳ Муҳиб ёрдамчи кучлар етиб келгани билан Толибон гуруҳи орқага чекинишга мажбур бўлди,-деб айтди.
Бу тўқнашувдаги эҳтимолий талафотлар ҳақида хабар тарқатилгани йўқ.
Толибон гуруҳининг аъзолари охирги ҳафта давомида Афғонистоннинг турли шаҳарлари ва минтақалари, айниқса Кобул ва Қундузга ҳужум қилишди ва бу ҳужумлар натижасида Афғонистон халқи ўртасидан ўнлаб киши ҳалок бўлиб ёки тан жароҳати олишди.