Белорус президенти Россия ҳақидаги афсусларини баён қилди
Белорус президенти АҚШ билан яқин алоқаларининг янги ҳатти-ҳаракатларига тўхталиб, Россия мустақил бир мамлакат бўлган Белорусини ўзига қарам қилиш фикрида бўлмаслиги даркор деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Белорус презиенти Александр Лукашенко Россия мамлакати Белорус давлатининг акасидир аммо биз АҚШ билан янги муносабатда бўлишни исатймиз ва Москва давлати ҳам биз учун қарор чиқара олмайди деб изоҳлади.
Лукашенко ўз сўзларида, Белорус халқи ҳеч қачон катта акаси- Россияга хиёнат бўлишига ижозат бермайди аммо Россия ҳам мустақил Белорусни ўзига қарам қилиш фикрида бўмаслиги керак деб қўшимча қилди.
Белорус президенти АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Минскка қилган сўнгги сафарига ишора қилар экан, Белорус томони Болтонга Россияга қарши сўзлар айтгани йўқ деб эълон этди.