БМТ Бош котиби Афғонистондаги вазиятни кескинлашиб бораётганидан хавотирланиш билдирди
(last modified Sun, 08 Sep 2019 08:53:43 GMT )
сентябр 08, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби Афғонистондаги вазиятни кескинлашиб бораётганидан хавотирланиш билдирди

БМТ Бош котиби Афғонистонда хавфсизлик ва инсоний вазиятни тобора кескинлашиб бораётганидан хавотирланиш билдирди.

ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш хавфсизлик кенгаши йиғилишда берган ҳисоботида,  тинч аҳолини қурбон бўлиши, иқтисодий муаммолар, қашшоқлик ва ишсизлик мезонини ошиб бориши Афғонистон мамлакатини ўта қийин аҳвол ва вазъиятга тушишига олиб келган деб таъкидлади.

БМТ Бош котиби ҳисоботида шунингдек  28 сентябрь куни ўтказилиши кутилаётган Афғонистон президентлик сайловларига ишора этилиб, нотинчликлар ва коррупцияни бу мамлакатдаги энг катта муаммолар сифатида келтирилган.

Гуттереш ҳисоботида  Афғонистонда нотинчликлар ва терроризмни кенгайиши , коррупцияни ошиши ва тинч аҳолини ҳалок бўлишини асли омили бўлган, АҚШ Афғонистондаги 18 йил давомидаги ҳарбий иштирокига ишора қилинмаган.

 

Ёрлиқ