Россияда ҳар 1000 та никоҳнинг 621 таси ажралиш билан тугамоқда
сентябр 11, 2019 15:45 Asia/Tashkent
Россия давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Россияда оилавий ажримлар сони камайган. Бунга асосий сабаб даромадларнинг камайганидир. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар бермоқда.
Статистикага кўра, Россия бўйича 2019 йилда 1000 та никоҳга 619 та ажралиш тўғри келган.
Бу 2018 йилги ҳолатдан 12 фоизга яхшидир. Ўтган йили 1000 та никоҳга 705 та ажралиш тўғри келган.
Энг кўп оилавий ажримлар Ленинград (889 та) ва Сахалин (878) вилоятларига тўғри келган.
Аҳолиси мусулмон бўлган ўлкаларда оилавий ажримлар нисбати анча кам: Чеченистон (147 та), Ингушетии (197 та), Доғистон (278 та).
Ёрлиқ