Гуттереш: Нетаняҳу лойиҳаси Халқаро қонунларни ошкора тарзда бузишдир
(last modified Thu, 12 Sep 2019 08:09:28 GMT )
сентябр 12, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: Нетаняҳу лойиҳаси Халқаро қонунларни ошкора тарзда бузишдир

Кеча БМТ Бош котиби сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Иордания дарёси ғарбий қирғоқининг бир қисмини ишғол этилган сарзаминларга қўшилиши тўғрисидаги ваъдаларини Халқаро қонунларни ошкора тарзда бузишдир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  Бинямин Нетаняҳуни сайловда ғалаба қозонганида Иордания дарёси ғарбий қирғоқининг бир қисмини Исроил ҳудудларига қўшилишини тўғрисидаги иддаоларига тўхталиб, бундай позиция ва сиёсатлар минтақада кескинликларни янада ошишига сабаб бўлади деб таъкидлади.

Кеча Эрон ТИВ наттоғи ҳам  сионистик режим бош вазирини Иордания дарёси ғарбий қирғоқининг айрим минтақалдарини ишғол этилган сарзаминларга қўшилиши тўғрисидаги иддаоларини кескин қоралади.

Россия ТИВ- и ҳам кечанги баёниясида,   сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Иордания дарёси ғарбий қирғоқининг бир қисмини Исроилга қўшилишга берган ваъдаси минтақа кескинликларини кўпайтирадию холос деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни, сионистик режим бош вазири  келаси сайловларда ғалаба қозонгани ва янги кабинетни ташкил қилганида Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги сионистлар яшайдиган шаҳарчалар ҳамда бу минтақанинг муҳим минтақаларини ишғол этилган сарзаминларга қўшилишини расман эълон қилди.