Толибон гуруҳи Афғонистонда АҚШга қарши урушни давом эттирмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i47495-Толибон_гуруҳи_Афғонистонда_АҚШга_қарши_урушни_давом_эттирмоқчи
АҚШ билан Толибон гуруҳининг музокарачи гуруҳи раиси, бу гуруҳни Афғонистон ҳудудларида АҚШ ишғолгарларига қарши урушни давом эттириши ҳақида хабар қилди.
(last modified 2025-12-17T04:41:06+00:00 )
сентябр 14, 2019 17:18 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Афғонистонда АҚШга қарши урушни давом эттирмоқчи

АҚШ билан Толибон гуруҳининг музокарачи гуруҳи раиси, бу гуруҳни Афғонистон ҳудудларида АҚШ ишғолгарларига қарши урушни давом эттириши ҳақида хабар қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Москвага сафар қилган Шермуҳаммад Аббос Станикзай  АҚШ Афғонистонда урушни вужудга келтирилган ва Толибон гуруҳи ҳатто уруш юз йил давом этганида ҳам   ўзини мудофаа қилиш ҳаққига эгадир деб қўшимча қилди.

Толибон гуруҳи музокарачилари раиси АҚШ ҳарбийлари  Толибон ҳужумидан омон қолиш учун Афғонистондан чиқиб кетишдан бошқа чораси йўқ деб изоҳлади.

Шермуҳаммад Аббос Станикзай шунингдек,  Толибон гуруҳи музокара йўли орқали Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш пайидадир, аммо афсус билан айтганда,  келишувни кучга кириши замони яяинлашган пайтларда ҳардоим АҚШ асоссиз баҳоналар билан музокараларни бекор этади деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ ва Қатардаги Толибон гуруҳи намояндалари музокараларининг 9 чи босқичи натижасиз якунлангани билан, Дональд Трамп бу музокараларни тўхтатиш дастурини эълон этди.