Туниснинг собиқ диктаторининг ўлими хусусида норасмий хабарлар тарқатилмоқда
(last modified Sun, 15 Sep 2019 11:00:29 GMT )
сентябр 15, 2019 16:00 Asia/Tashkent
  • Туниснинг собиқ диктаторининг ўлими хусусида норасмий хабарлар тарқатилмоқда

ОАВнинг бир бирига зид хабарлари Саудия Арабистонига қочиб кетган Тунис мамлакатининг собиқ президентини вафот этганидан далолат бермоқда.

Ал-Қудсул Арабия газетасининг ёзишича,  Туниснинг қочқинликдаги диктатори Зайнулобиддин бин Алининг аҳл оилиси унинг ўлими хусусида ошкора тарзда хабар беришгани йўқ.

Аммо олдинроқ Тунис мамлакатни собиқ диктатори яқинлари уни оғир вазиятда эканлигини маълум қилишганди.

Тунис собиқ диктатори Бин Али режими 2011 чи йилдаги халқ эътирозлари натижасида ағдарилганди ва унинг ўзи Арабистонга қочиб кетганди.

Тунис суди уша йилда Бин Алини ғойибона тарзда мҳокма қилиб  турли жиноятлар айниқса коррупция ва инқилобчиларни қийноққа солишда айблаб уни 35 йил қамоққа ҳукм қилганди.

Тунис давлати расмий равишдаа Арабистонни Бин Алини давлатга топширишини сўраган, аммо Риёз давлати уни Тунисга топширишдан воз кечиб келмоқда.