АҚШда Жон Болтон ўрнида янги миллий хавфсизлик маслаҳатчи тайинланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i47592-АҚШда_Жон_Болтон_ўрнида_янги_миллий_хавфсизлик_маслаҳатчи_тайинланди
АҚШ президенти янги миллий хавфсизлик маслаҳатчисини таништирди.
(last modified 2019-09-19T08:38:55+00:00 )
сентябр 19, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • АҚШда Жон Болтон ўрнида янги миллий хавфсизлик маслаҳатчи тайинланди

АҚШ президенти янги миллий хавфсизлик маслаҳатчисини таништирди.

Эрон телерадокомпаниясининг хабар қилишича. кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  Твиттер саҳифасидаги мурожаатида  давлат департаментида президентнинг гаровга олинганлар масалалари бўйича махсус вакили бўлиб ишлаётган Роберт О'Брайенни миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси этиб тайинланганини эълон этди.

О'Брайен бу лавозимда  сешанба куни АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси симматидан истеъфога чиқарилган Жон Болтон ўрнини эгаллади.

Трамп  Твиттер саҳифасида  Болтондан истеъфога чиқишини сўрагани ва Оқ уйда унга бошқа эҳтиёж қолмаганини ҳам ёзган.

АҚШ президенти шунингдек, ўзи ва АҚШ давлатидаги кўп шахсларни Болтоннинг кўп таклифларига зид эканлигини ҳам иддао қилди.