Ҳиндистон давлати Кашмир минтақасига яна 180 ҳарбийларини юборди
(last modified Thu, 19 Sep 2019 10:53:53 GMT )
сентябр 19, 2019 15:53 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон давлати Кашмир минтақасига яна 180 ҳарбийларини юборди

Ҳиндистон давлати мамлакат назорати остидаги Кашмир минтақаси халқи эътирозларни бостириш мақсадида бу минтақага яна 180 минг нафар ҳарбий кучларини сафарбар этди.

Покистоннинг Давоннюс ахборот агентлигига таяниб, Тансим ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Ҳиндистон ушбу ҳарбий кучларини Кашмирга юбориши билан бу минтақадаги ҳарбийлар сонини бир миллион саксон мингга етказди.

Ҳиндистон давлати бир ярим ой олдин Кашмир минтақасида ҳарбий вазият эълон этиб, бу минтақани қўршовга олганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон конроли остидаги Кашмир минтақаси халқи озиқ -овқат ва дори  камчиликига дучор бўлиб,  ушбу муаммолар утфайли  кунида айрим кашмирлик ҳалок бўлмоқда.