сентябр 28, 2019 11:58 Asia/Tashkent
  • Бугун Афғонистонда президент сайлови бошланди

Бугун 28 сентябрь Афғонистон мамлакатида президент сайлови жараёни бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун  5 мингта овоз бериш марказлар ва 30 овоз бериш бўлинмаларида бошланган Афғонистон президенти сайловини маҳалий вақт билан соат 15 га қадар давом этиши кутилмодқа.

Афғонистоннинг марказий сайлов коммиссиясининг сўнгги маълумотларига биноан,  мазкур сайловларда  9 миллион 600 афғонистонликлар қатнашади ва улардан 3 дан бир қисмини аёлар  ташкил этади.

Толибон гуруҳи ҳам олдингидек  Афғонистон президентлик сайловлар кунида овоз бериш марказларига ҳужум қилиш ибапн таҳдид қилган.

Амма Афғонистон давлат масъуллари,  презиндентлик сайловлардаги хавфсизликни таъминлаш учун 72 минг нафар ҳарбийлар ёрдами билан жиддий чоралар кўраётганини эълон этган. Айтилишича, сайловлар хавфсизлигини таъмин этиш учун 20-30 минг нафар афғонистонлик ҳарбийлар шай ҳолатига келтирилган.

 Афғонистон президентлик сайловлари бир юз эллик минг нафар кузатувчилар жумладан БМТ, Эрон мамлакати ва боқша айрим давлатлар вакиллари томонидан назорат этилмоқда.

Ёрлиқ