сентябр 29, 2019 13:14 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда президент сайлови мувафаққият билан ўтказилди

Афғонистон мудофаа вазирлиги бошлиғи Ассадуллоҳ Холид ва мамлакат ички ишлар вазири Масъуд Андаробий қўшма матбуот конференцияси жараёнида хавфсизликни таъминлаш нуқтаи назаридан президент сайловининг 4 чи даврасини муваффақият билан ўтказилгани ҳақида хабар бердилар.

Асадуллоҳ Холид Афғонистон президенти сайловини ўтказилганидан кейин Кобулдаги матбуот конференияда, кеча  хавотиршрланишга сабаб бўладиган ҳеч бир ҳодиса рўй бермади ва президентлик сайловлар ҳам муваффақият билан ўтказилди дея изоҳлади.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги бошлиғи ўз сўзларида  олдинги сайловларга қараганда Толибон жангарилари ҳужумари кам эди ва хавфсизлик  кучлар ҳам бу гуруҳ ҳужумларини олдини олишга муваффақ бўлишди деб баён этди.

Афғонистон ички ишлар вазири Масъуд Андаробий,  кеча Толибон гуруҳи бутун мамлакатдаги овоз бериш бўлинмаларига 67 марта ҳужум қилишди, аммо барча ҳужумлари қайтарилди деб айтди.

Афғонистон сайловлар коммиссияси раиси  Ҳавоалам Нуристоний  Афғонистон президенти сайловининг 4 -чи даврасини муваффақият билан ўтганлигига тўхталиб, бу сайлов ўтган 18 йил ичида мамлакатни энг муваффақиятли сайлови эди дея эълон этди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатилган Афғонистон вилоятлари ва шаҳарининг айримида президент сайлови 4 чи даврасининг норасмий  овозларни ҳисоб китобларига биноан Афғонистон миллий ваҳдат давлатининг ижроий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва мамлакатни ҳозирги презиенти Муҳаммад Ашраф Ғани энг кўп овозларни касб этишган.

Афғонистон сайлов комиссияси ҳам сайлов натижаларини 3 ҳафтадан кейин эълон этилишини маълум қилган.

 

Ёрлиқ