Москва муфтийси Россияда кўпхотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди
(last modified Thu, 03 Oct 2019 11:18:01 GMT )
октябр 03, 2019 16:18 Asia/Tashkent
  • Москва муфтийси Россияда кўпхотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди

Бутун Россия бўйлаб кўпхотинлиликнинг қонунийлаштирилиши эркакларнинг аёлларга нисбатан камлиги туфайли юзага келган қатор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ёрдам берарди, деб таъкидлаган РИА Новостига Москва муфтийси Илдар Алаутдинов.

Сал олдин, РФ Мусулмонлар диний идораси раҳбари шайх Равиль Гайнутдин мамлакатнинг мусулмон регионларида кўпхотинлилик легаллаштирилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблашини айтган эди. Кўпхотинлилик, унинг сўзларига кўра, "40та жазман орттириб, улар ҳамда никоҳсиз туғилган фарзандлар олдида заррача масъулият юкини ҳис этмасликдан кўра" анча яхши.

"Мен кўпхотинлилик албатта қонунийлаштирилиши керак, деб ҳисоблайман. Бу амалиёт мавжуд бўлишга ҳақли, ахир айрим динлар, шу жумладан Ислом дини ҳам бунга рухсат беради", - деб айтган Алаутдинов.

Муфтий Россияда аёллар сони эркаклар сонига нисбатан кўп эканлиги ҳақидаги фактни инобатга олишга чақирган. Бундан ташқари, Россияда "аёллар бева ёки ажрашувдан кейин ёлғиз қоладиган" ҳолатлар ҳам кам эмас. Бундан ташқари, кўпхотинлилик қатор регионларда мавжуд, масалан Татаристонда, Чеченистонда, Доғистонда, деб таъкидлаган у.