"Украина Гит" делоси борасида иккинчи шахс гувоҳлик бериши айтилади
(last modified Mon, 07 Oct 2019 07:27:35 GMT )
октябр 07, 2019 12:27 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатларига тегишли делони фош этган иккинчи шахс ҳам гувоҳлик бериши кутилмоқда.

ЭЙ БИ СИ Нюс телеканалининг хабар қилишича, илк марта Трапм ва унинг украиналик касбдоши Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатларини фош этган шахс Марк Зид бош терговчи билан суҳбатлашганидан кейин, ушбу дело хусусида гувоҳлик бериши кутилаётган иккинчи шахс хусусида хабар берди.

Марк Зид ушбу телеканалга берган интервьюсида, мазкур шахсни  бу дело хусусида муҳим маълумотга эга бўлган хавфсизлик соҳаси ходими эканлиги айтилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Гувоҳлик берувчи шахс ҳуқуқини ҳимоя этувчи адвокат ҳам ҳар икки шахс  қонун томонидан ҳимоя этилаётганини таъкидлади.

Бошқа хабар шуки, АҚШ энергетика вазири ўз сўзларида   Дональд Трамп ва Украина  президенти ўртасидаги телефон орқали суҳбатларда аралашганини рад этди.

Ёрлиқ