Россия давлати ФБР томонидан Дума намояндасини сўроқ қилинганинга эътироз билдирди
(last modified Mon, 07 Oct 2019 08:05:31 GMT )
октябр 07, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Россия давлати ФБР томонидан Дума намояндасини сўроқ  қилинганинга эътироз билдирди

Кеча Россия ТИВ -и тарқатган баёнясида, Нью-йорк аэропортида Россия Думаси намояндаларидан бирини ФБР томонидан сўроқ қилинганини кескин қоралади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёниясида,  Дума вакили Inga Yumasheva ни АҚШнинг ФБР ташкилоти томонидан сўроқ қилинганини  АҚШ душманлигининг навбатдаги намунаси эканлигини таъкидлаб,  бундай муносабатлар Россия ва АҚШ алоқаларини янада кескинлаштиришга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас деб изоҳлади.

Россия Думаси раиси Вячеслав Володин  ҳам АҚШнинг бундай ҳатти-ҳаракатини танқид қилиб, уни Халқаро қонунларни бузиш деб баҳолади.

Россия Думаси вакили Юмашев шанба куни  Нью-йорк аэропортига киргани заҳотиёқ ФБР ходимлари томонидан 1 соат давомида сўроқ қилинган.

Уни " Форт Рас музокаралари" йиғилишида қатнашиш учун АҚШга боргани айтилади.

 

Ёрлиқ