Трамп АҚШ ҳарбийларини Суриянинг шимол минтақасини тарк этганини оқлашга уринди
(last modified Tue, 08 Oct 2019 09:39:42 GMT )
октябр 08, 2019 14:39 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШ ҳарбийларини Суриянинг шимол минтақасини тарк этганини оқлашга уринди

АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида, Сурия шимолидан АҚШ ҳарбий кучларини орқага чекинганини оқлаб, АҚШ армияси мақсадсиз урушга чуқур киришиб кетганди дея айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча АҚШ президенти Твиттер саҳифасида  Сурия ва Туркиянинг қўшма чегаралари минтақаларидан АҚШ  ҳарбийларини орқага чекинганини оқлар экан, Америка армияси  ўттиз кун Сурияда қолиши кутилганди аммо бу масала   олдинги йилларга тааллуқлидир,зеро армиямиз  мақсадсиз урушга киришиб кетди деб қўшимча қилди.

Трамп  Европа давлатларини ИШИДга аъзо бўлган ўз фуқароларини қабул қилишдан воз кечганига тўхталиб, Европа уларни қайтиб келишига рози эмас ва европаликлар  ИШИДга аъзо бўлган фуқароларини АҚШда қолишини истайдилар, аммо мен бунга рози эмасман деб ёзди.

Дональд Трапм кеча Твиттер саҳифасида Сурия шимолидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқиришни бошланишига  билдирган муносабатида, АҚШ армиясининг Яқин Шарқдаги кулгули туганмас  ва мақсадсиз урушларни тугатишининг вақти етиб келган деб изоҳлади.