Дарғазаб аҳоли ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судраб кетишди
(last modified Thu, 10 Oct 2019 12:30:16 GMT )
октябр 10, 2019 17:30 Asia/Tashkent
  • Дарғазаб аҳоли ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судраб кетишди

Мексикада дарғазаб аҳоли Лас-Маргаритас тумани ҳокими Хорзе Эскандонни пикап машинасига боғлаб, бир неча кўча бўйлаб судраб боришди. Бу ҳақда маҳаллий Heraldodemexico нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, амалдор маҳаллий аҳолига шаҳарда йўлларни таъмирлашни ваъда берган, бироқ буни бажармаган.

Эскандонни арқон билан машинага боғлашди ва полиция машинани тўхтатмагунча шаҳар бўйлаб судраб кетишди.

Twitter’да бу ҳақда видео пайдо бўлди. Видеода оломон эркак боғланган машина ортидан югураётгани акс этган.

Ҳокимнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Маҳаллий ҳукумат томонидан сиёсатчини олиб қочишда айбланиб, 30 киши қўлга олинган. 

                                                                                                 Sof.uz